7 Август 2025 йил 465

Сариосиё тумани ички ишлар бўлимида ҳам “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” доирасида бир қатор ижобий ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2025 йил 28 июл кунидаги 282-сонли фармойиши асосида “Инсон қадри учун!” шиори остида ўтказилаётган “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” доирасида Сариосиё туман ИИБ бошлиғи ҳамда туман ИИБ бошлиғи ўринбосари томонида Сурхондарё вилояти ички ишлар тизимларида узоқ йиллар самарали хизмат олиб борган истеъфодаги ходимларнинг яшаш хонадонига борилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.

Шунингдек, туман ички ишлар бўлими ходимларининг яшаш уйларида ҳашарлар ташкил этилди.

Бундан ташқари, ойлик доирасида туман ИИБ ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш мақсадида, ходимларнинг хизмат хонаси ҳамда автомашиналари кўздан кечирилиб, иш юритувидаги мавжуд ҳужжатлари ўрганилди.

Text to speech