Сариосиё тумани Ички ишлар органлари ходимларидан малака тоифа синовлари қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг “Ички ишлар
органлари ходимларининг хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлокий-психологик
тайёргарлигини ташкиллаштириш тўғрисида”ги ҳамда “Ички ишлар органлари
ходимларига малака тоифасини бериш ва малака тоифасига эга ходимлар ҳисобини
юритиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруқларига мувофиқ, шунингдек
“Ички ишлар органларида 2023-2024-йиллар учун мўлжалланган хизмат, жанговар,
жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлик ўқув машғулотларини ташкил этиш тўғрисида”ги фармойишига асосан Сариосиё тумани ИИБ шахсий таркиби ходимларидан
2023/2024-ўқув йили якунида хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик
тайёргарликлари даражасини баҳолаш ва малака тоифасини бериш мақсадида жисмоний
тайёргарлик машғулотлари ҳамда спортнинг қўл жанги усулларидан тўғри ва оқилона
қўллашлари юзасидан синовлар қабул қилинди.