14 Май 2024 йил 532

“Сайхунобод тажрибаси" мисолида Қизириқ туманидаги “Халқобод” маҳалла аҳолисининг даромадини ошириш ишлари ўрганилди.

Бугун Қизириқ туманидаги "Халқобод" маҳалласида "Сайхунобод тажрибаси"ни жорий этиш борасида олиб борилган ишлар билан Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шодиев ва Қизириқ тумани ИИБ бошлиғи майор Ш.Алламуротовлар яқиндан танишиб, аҳоли турмуш даражаси ва мавжуд муаммолари маҳаллалардаги “бешлик” фаолиятини ўрганди.

Аҳолининг ўзини ўзи банд қилиш, томорқалардан унумли фойдаланиш, тадбиркорликка йўналтириш орқали даромадини ошириш борасидаги ишлар кўздан кечирилиб, маҳалла тажрибасини кенг жорий этиш бўйича масъулларга бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Text to speech