28 Октябр 2022 йил 371

Сайёр қабул мурожаатлар yeчими: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Термиз шаҳрида фуқароларнинг мурожаатларини ўрганди

Аввал хабар қилганимиздек, Халқ билан мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, аҳоли учун долзарб бўлган муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида вазирлик – идоралар, секторлар, вилоят ва туманлардаги барча даражадаги ташкилотлар раҳбарлари томонидан жойларда сайёр қабуллар ўтказилиш белгиланганлиги боис Сурхондарё вилоятида ҳам фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 26 сентябрь кунидаги топшириғи ва Ички ишлар вазирининг 2022 йил 3 октябрдаги тегишли Фармойиши асосида, жорий йилнинг 28 октябрь куни Сурхондарё вилоятининг  Термиз шаҳрида жойлашган Ёшлар ишлари агентлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков ҳамда вазирлик таркибий тузилмалари масъул ходимлари иштирокида  сайёр қабул бўлиб ўтди.

Қабул давомида турли масалалардаги 44 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, уларнинг 42 таси бевосита ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилиш ва IД карта расмийлаштириш, пробация ҳисобидан чиқариш, ички ишлар органларига хизматга қайта тиклаш, ички ишлар органларидан миннатдорчилик, терговга қадар текширув ҳаракатларидан норозилик, ички ишлар органлари хизматига қабул қилиш,  содир этилаётган ҳуқуқбузарлик, светафор ва йўл белгиларини ўрнатиш, тергов ва суриштирув ҳаракатларидан норозилик, ИИО ходимининг ҳатти-харакатидан норозилиги, акс этган мурожаатлар қабул қилинди.

Шу билан бирга, қабулда ҳудуддаги иқтисодий ва ижтимоий муаммолар ҳамда таклифларга оид мурожаатлар ҳам қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 12 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 2 таси вилоят Халқ қабулхонаси орқали тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун ваколатли давлат органларига юборилди, кўриб чиқиш талаб этилган 27 та мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди. 4 нафар фуқаро муддатидан илгари шартли равишда пробация назоратидан чиқариш масаласида, 3 нафар фуқаронинг ички ишлар органларидан миннатдорчилиги акс этган мурожаатлар маълумот учун қабул қилинди.

Сайёр қабуллар давомида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан 4 нафар фуқарога шахсини тасдиқловчи IД карталар ҳамда 4 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида тан олиш ҳужжатлари расмийлаштирилганлиги муносабати билан IД карталар тантанали равишда топширилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech