4 Март 2022 йил 416

САЙЁР ҚАБУЛ: ХАЛҚ ДАРДИ БИЛАН ЯШАШ БУГУННИНГ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАСИДИР

Аҳолининг барча қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, ечимини кутаётган долзарб муаммоларни жойида аниқлаш, ўрганиш ҳамда бартараф этиш мақсадида 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи ҳамда туман Халқ қабулхонаси ташаббуси билан "Янгиер" маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда фуқаролар томонидан уй-жой олиш, ишга жойлашиш, алимент тўловини ундириш, тоза ичимлик суви, соғлигини тиклаш, моддий ёрдам олиш, электр энергияси, йўлларни таъмирлаш, газ таъминоти каби масалалар борасида таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Text to speech