2 Ноябр 2024 йил
423
Шўрчи туманидаги оталиққа олинган мактабда “Яшил чироқ” тадбири ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруғи билан оталиққа олинган Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги 36- сонли умумий ўрта таълим мактабида спорт тадбири ташкил этилди.
Тадбирда ИИВ Академияси ўқитувчиси, вилоят ИИБ вакили, туман ИИБ Жамоат
хавфсизлиги хизмати Йўл патрул хизмати ходимлари, маҳалла профилактика инспектори,
МГ масъул ходимлари ҳамда мактаб
директори иштирок этди.
Тадбир якунида ғолиблар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.