Расмий муносабат: “Сурхондарёда фуқаролар ўртасида жангга айланган жанжал...” сарлавҳаси остидаги видеолавҳа юзасидан
Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарёда фуқаролар ўртасида жангга айланган жанжал...” сарлавҳаси остидаги видеолавҳа юзасидан, Шўрчи тумани Ички ишлар бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганида қуйидагилар маълум бўлди.
Шўрчи туманида 2021 йилнинг 27 сентябрь куни соат 17:00 лар чамасида жамоат жойи ҳисобланган туманнинг “Гулистон” маҳалласи ҳудудидаги аҳоли яшаш манзилида, туманнинг “Озод” маҳалласида яшовчи, Ш.Йўлли ва туманнинг “Гулистон” маҳалласида яшовчилар, Ш.Менгтош, унинг қизлари, П.Моҳира ҳамда Т.Маҳлиёлар билан ўзаро бир гуруҳга бирлашиб, туманнинг “Шакаркўл” маҳалласида яшовчилар, В.Салоҳиддин ва Б.Саидисломлар билан ўзаро жанжаллашиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, В.Салоҳиддин ва Б.Саидисломларни уриб, безорилик жиноятини содир этишган. 5 октябрь куни Ш.Йўлли, Ш.Менгтош, П.Моҳира ҳамда Т.Маҳлиёларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги маълум қилинади ва келгусида қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати