15 Март 2022 йил
507
Расмий муносабат: Маълум қиламизки, ҳозирги кунда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ички ишлар органлари олдига қўйилган масалалардан бири ҳисобланади.
Бу ўринда оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчиликнинг ўрни катта.
Куни кеча, Сурхондарё вилояти Узун туманида ташкил этилган Наврўз байрамига бағишланган сайилда, туман ИИБ бошлиғи подполковник М.Ишқараев томонидан тадбирда қатнашаётган журналистга нисбатан ноўрин ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида, вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан хизмат текшируви тайинланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати