3 Июл 2021 йил 569

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда "Деновда кекса ёшли фуқаро ИИБ ходимлари қаршилигига учради. Ўз фарзандларинг кўз ўнгида ИИБ ходимлари шундай куч ишлатса-ю, рахбарият сукут сақласа! Афсус...” сарлавҳаси остидаги видео мурожаат юзасидан, ҳозирги вақтда Денов тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганилмоқда, ҳолат юзасидан батафсил маълумотлар тез фурсатларда ижтимоий тармоқ орқали маълум қилинади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech