20 Сентябр 2021 йил
505
Қумқўрғонда профилактика инспекторларининг моддий –техник базалари яхшиланди
Қумқўрғон туманида мавжуд бўлган 61 та маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган профилактика инспекторининг уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида сканер аппаратлари топширилди. Тадбирда туман ҳокими Р.Гаппаров ва сектор раҳбарлари иштирок этишди.
Туман ҳокими ўз сўзида ҳуқуқбузарликлар бўйича онлайн тарзда ўтказиладиган суд йиғилишларида иштирок этишлари ҳамда суд жараёнларига керакли ҳужжатларни электрон кўринишда жўнатилишда фойдаланиши, бу эса иш унумдорлигининг ошишига хизмат қилишини айтиб ўтди.