18 Январ 2022 йил
507
Қумқўрғонда оилавий келишмовчилик жанжал билан якунланди
Қумқўрғон туманида 2022 йил 8 январь куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасидан тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 7 январь куни соат 03:00 ларда, туманнинг “Боғаро” маҳалласида яшовчи, Ф.Фозил (исм шарифлар ўзгартирилган) ва укаси Ф.Жасурлар туманнинг “Жийдали” маҳалласида яшовчи, Ч.Камроннинг яшаш уйига бориб, ўрталаридаги оилавий келишмовчилик оқибатида жанжал келиб чиқиши сабабли Ф.Фозил, Ч.Камронни қўли билан дуч келган жойларига уриб, тан жароҳати етказган. 8 январь куни Ф.Фозилга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати