28 Сентябр 2021 йил
1167
Қумқўрғонда “оғу” сотаётган шахс қўлга олинди
Қумқўрғон туманида 2021 йил 23 сентябрь куни, туман ИИБ, ДХХ вилоят бошқармаси ва вилоят Божхона ходимлари томонидан туманнинг “Каттакўл” маҳалласи ҳудудида ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, туманнинг “Чўқурли” маҳалласида яшовчи, Д.Низом мижозга 143 дона гугурт қутиларга жойланган 388,31 гр “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини 35.750.000 (ўттиз беш миллион етти юз эллик минг) сўмга сотаётган вақтида ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 24 сентябрь куни Д.Низомга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати