14 Сентябр 2021 йил
469
Қумқўрғонда икки безори жавобгарликка тортилди
Қумқўрғон туманида 2021 йил 8 август куни соат 20.30 ларда, туманнинг “Сурхон сохили” маҳалласида яшовчи, Н.Жалолиддин ва туманнинг “Улуғбек” маҳалласида яшовчи, Қ.Самандарлар жамоат жойи ҳисобланган туманнинг “Наврўз маданият ва истироҳат боғида” жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан, шу маҳаллада яшовчи, Н.Шухратни қўли билан дуч келган жойларига уриб, “соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил” тан жароҳати етказган. 16 август куни Н.Жалолиддин ва Қ.Самандарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати