18 Октябр 2021 йил
400
Қумқўрғонда ҳовлидаги қорамол ўғирланди
Қумқурғон туманида 2021 йил 3 октябрь куни туманнинг “Саҳоват” маҳалласида яшовчи, Ж.Салима туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2 октябрь кунидан 3 октябрь кунига ўтар кечаси ҳовлисида боғланиб турган, 5.500.000 (беш миллион беш юз минг) сўмлик бир бош қорамолини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни шу маҳаллада яшовчи, Э.Шавкат содир этганлиги аниқланиб, ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 5 октябрь куни Э.Шавкатга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати