1 Ноябр 2021 йил
406
Қумқўрғонда безорилик қилган аёл жавобгарликка тортилди
Қумқўрғон туманида 2021 йил 15 октябрь куни, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, 7 октябрь куни соат 06.30 ларда, туманнинг “Саҳоват” маҳалласи ҳудудида, шу маҳаллада яшовчи, О.Ойгулни (исм шарифлар ўзгартирилган) Шўрчи тумани “Оққўрғон” маҳалласида яшовчи, К.Комила жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан уриб, енгил тан жароҳати етказган. 15 октябрь куни К.Комилага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати