8 Июл 2021 йил
642
Қўй ўғрилари қўлга олинди
Музработ туманида 2020 йилнинг 9 март куни ҳисобга олинган, туманнинг “Орият” маҳалласида яшовчи, Б.Жовлининг молхонасидан 2.000.000 (икки миллион) сўмлик 2 бош қўйлари ва 200.000 (икки юз минг) сўмлик 1 бош қўзиси ўғирлигига ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини Шеробод туманида яшовчилар, Б.Даврон, Н.Шотўра, Ю.Улуғбеклар содир этишганлиги аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далил олинган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати