10 Март 2022 йил
437
Қизириқда қидирувдаги шахс қўлга олинди
Бойсун туманида 2022 йил 14 январь куни, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида, кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди томонидан қидирувда бўлган эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган Қизириқ туманида яшовчи, Э.Шавкат (исм шариф ўзгартирилган) 28 февраль куни туман ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати