18 Январ 2022 йил
506
Қидирувдаги узунлик шахс қўлга олинди
Узун туманида 2021 йил ноябр ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида, кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Сариосиё тумани “Теракзор” маҳалласида яшовчи, С.Сохибназар (исм шариф ўзгартирилган) 8 январь куни Сариосиё тумани ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланиб, вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати