14 Июл 2020 йил
650
Қидирувдаги шахс қўлга олинди
Термиз шаҳрида 2020 йилнинг апрель ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Термиз шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси “Қамоқ” қўлланилган Ангор туманида яшовчи О.У. 12 июль куни Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда Термиз шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан Тошкент шаҳар Миробод туманида юрганлиги аниқланиб, қўлга олинган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати