29 Октябр 2021 йил
398
Қидирувдаги шахс Денов туманида қўлга олинди
Денов туманида 2021 йил 27 сентябрь куни, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида, кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган туманнинг “Нурли манзил” маҳалласида яшовчи, С.Ибод 13 октябрь куни ППХБ ходимлари томонидан туман ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати