6 Январ 2022 йил
499
Қидирувдаги қумқўрғонлик шахс Тошкент шаҳрида қўлга олинди
Қумқўрғон туманида 2018 йил сентябр ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида, кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Тошкент шаҳар Учтепа туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган эҳтиёт чораси сифатида "қамоқ" қўлланилган, Қумқўрғон туманида яшовчи, А.Салим (исм шариф ўзгартирилган) 2021 йил 19 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлган вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан, Тошкент шаҳрида яшириниб юрганлиги аниқланиб, ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати