1 Декабр 2021 йил
394
Қидирувдаги қизириқлик ўғри Тошкент шаҳрида қўлга олинди
Қизириқ туманида 2021 йил август ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида, кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Кунчиқиш” маҳалласида яшовчи, П.Парда (исм шариф ўзгартирилган) 7 ноябрь куни Тошкент шаҳрижа хизмат сафарида бўлган вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида яшириниб юрганлиги аниқланиб, ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати