16 Ноябр 2021 йил 435

Қидирувдаги олтинсойлик фирибгар Тошкент шаҳрида қўлга олинди

Олтинсой туманида 2021 йил июль ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Термиз шаҳрида яшовчи, К.Обид (исм шариф ўзгартирилган) 30 октябрь куни Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлган вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда Термиз шаҳар ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида яшириниб юрганлиги аниқланиб, ушланган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech