23 Ноябр 2021 йил 469

Қидирувдаги ўғри, Термиз шаҳрида ушланди

Жарқўрғон туманида 2020 йил март ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи, Г.Алишер (исм шариф ўзгартирилган) 4 ноябрь куни вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан Термиз шаҳар ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech