25 Август 2021 йил
493
Қидирувдаги жарқўрғонлик аёл қўлга олинди
Жарқўрғон туманида 2021 йил июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланиб, Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман суди томонидан қидирув эълон қилинган эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Жарқўрғон тумани “Оқтепа” маҳалласида яшовчи 1996 йилда туғилган И.Гулмира 2021 йил 24 август куни Жарқўрғон туманида яшириниб юрганлиги аниқланиб, Жарқўрғон туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати