22 Август 2021 йил
445
Қидирувдаги фирибгар ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди
Ангор туманида “Хавфсиз ҳудуд” махсус профилактик тадбири давомида, 2021 йил 6 август куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан қидирувда бўлган эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ”қўлланилган, туманнинг “Марказ” маҳалласида яшовчи, Н.Муҳаммад 10 август куни туман ИИБ ходимлари томонидан туман ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати