23 Октябр 2021 йил
403
Қидирувдаги деновлик шахс қўлга олинди
Денов туманида 2021 йил март ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, ДХХ вилоят бошқармаси Тергов бошқармаси томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, шу туманда яшовчи, Ж.Жобир 12 октябрь куни вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси Тоғли ва чегара ҳудуд тезкор бўлими ходимлари томонидан Термиз тумани ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати