22 Декабр 2021 йил
419
Қидирувдаги безори қўлга олинди
Узун туманида 2021 йил сентябр ойида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисмида, кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида "қамоқ" қўлланилган, Сариосиё тумани "Меҳр шавқат" маҳалласида яшовчи Ш.Ботир (исм шариф ўзгартирилган) 1 декабрь куни туман ИИБ ходимлари томонидан Сариосиё тумани ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати