4 Ноябр 2021 йил 376

Қидирувдаги безори Денов туманида қўлга олинди

Денов туманида 2021 йил январь ойида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича Денов тумани суди томонидан 2021 йил 29 сентябрь кунидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган туманнинг “Жомий” маҳалласида яшовчи, П.О. 2021 йил 18 октябрь куни куни Денов тумани ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Денов тумани ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech