5 Ноябр 2021 йил 429

Қидирувдаги ангорлик фирибгар Тошкент шаҳрида қўлга олинди

Ангор туманида 2020 йил март ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Озод Бухоро” маҳалласида яшовчи, К.Камол (исм шариф ўзгартирилган) 2021 йил 19 октябрь куни Тошкент шаҳрида хизмат сафарида юрган вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида юрганлиги аниқланиб ушланган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech