11 Август 2021 йил 468

Қидирувда бўлган фирибгар Тошкент шаҳрида қўлга олинди

Шўрчи туманида 2021 йил январь ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида, кўрсатилган жиноятни содир этиб жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси “қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Қоқайди” маҳалласида яшовчи, Ю.Нурбек 27 июль куни Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлган вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси ҳамда шаҳар ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида яшириниб юрганлиги аниқланиб ушланган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech