23 Феврал 2022 йил
437
Қидирувда бўлган фирибгар, қўлга олинди
Термиз шаҳрида 2021 йил октябр ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида, кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Термиз шаҳрида яшовчи, Ч.Искандар (исм шариф ўзгартирилган) 6 февраль куни вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан Термиз шаҳри ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланиб, ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати