20 Март 2020 йил 857

Қидирувда бўлган фирибгар қўлга олинди

Денов туманида 2019 йилнинг декабрь ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган фирибгарлик жиноятини содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Денов тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “Қамоқ”, қўлланилган туманнинг “Гулистон” маҳалласида яшовчи Э.Ж. 19 март куни Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлган Тошкент шаҳрида хизмат сафарида юрган вилоят Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда Денов тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлашитириш бошқармаси Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан қўлга олинган.

 Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech