12 Ноябр 2021 йил
415
Прокуратура томонидан қидирувда бўлган шахс Тошкент шаҳрида қўлга олинди
Термиз шаҳрида 2021 йил август ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми ва 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, вилоят прокуратураси томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Термиз шаҳрида яшовчи, Ч.Аброр (исм шариф ўзгартирилган) 27 октябрь куни Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлган вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ва Термиз шаҳар ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳар ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати