28 Июл 2022 йил 445

Пробация гуруҳи ҳособида турган шахслар ўртасида соғлом муҳитни шакллантириш йўлида

Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими томонидан 2022 йилнинг 6 ойи давомида жами ҳисобда турган қарийб олти юз  нафар шахс билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг психологик портретлари тузулишига эришилди ва тегишли тоифаларга ажратилди. Уларнинг ҳар бири билан қайта жиноят йўлига кирмаслик, такрор жиноят содир этмаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ажратилган тоифалар асосида вилоятнинг барча шаҳар-туман ИИБ Пробация инспекторлари инспектор-психологнинг тавсиялари асосида назорат остидаги шахслар билан ишни тўғри ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февраль кунидаги 84-сонли қарорига асосан жорий йилнинг май ойи давомида вилоят ИИБ Пробация бўлими ҳамда  ҳамкор ташкилотлар билан барча шаҳар-туман пробация назорати остидаги шахлар билан сайёр қабуллар ўтказилиб, уларнинг  муаммолари ўрганилди.

Назорат остидаги шахсларни ижтимоий мослаштириш учун жамоатчилик ташкилотлари ҳусусан “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат маркази билан ҳамкорликда қатор ижобий ишлар олиб борилиши йўлга қўйилган.

Бу каби ижобий ишлар Пробация гуруҳи ҳисобида турган шахслар ўртасида соғлом муҳитни шакллантиришга хизмат қилиш билан бирга келажакда улар жамиятда тўғри йўлни танлашга замин яратади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech