Пробация гуруҳи ходимлари учун навбатдаги ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат
хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғининг тегишли кўрсатмасига
асосан 2024 йил 18 май куни Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати
Пробация бўлими бошлиғи подполконик Ш.Мусурмонов бошчилигида вилоят ИИБ Жамоат
хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими Ахборот технологиялари гуруҳи катта
инспектори Э.Маматқобилов иштирокида Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги
хизмати Пробация бўлимида шаҳар-туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация
гуруҳлари ходимлари билан ZOOM платформаси орқали онлайн ўқув-семинар машғулоти
бўлиб ўтди.
Ўқув-семинар машғулотида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2024 йил 21 февралдаги “«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар
ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури
тўғрисида”ги ПФ-37-сон Фармони амалий
тадбирлар режасининг Озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни
ўтаётган пробация назоратидаги шахслар билан ишлаш тизимини тўлиқ электрон
шаклга ўтказиш бўйича топшириғи мазмун моҳияти етказилиб, «Е-probasiya»
электрон ахборот тизимида ишлаш тартиби юзасидан тушунчалар
берилди.
Шунингдек,
ўқув-семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис
томонидан жавоблар олишди.