Патруль-пост батальонида “Маънавият” ойлиги доирасида, маънавий ва маърифий учрашувлар, саёҳатлар ташкил этилмоқда
Жорий йилнинг 9 апрель куни Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати, Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси, Патруль-пост батальонида “Маънавият” ойлиги доирасида, маънавий ва маърифий учрашувлар, саёҳатлар ташкил этилмоқда.
Мазкур ойлик доирасида, бошқарма ЖХХ ЖТСБ ППХ батальони шахсий таркиби Термиз туманида жойлашган “Ал Ҳаким Ат Термизий” зиёратгоҳини зиёрат қилиш асносида, ушбу маскандаги Музей ва унинг бой мероси билан яқиндан танишди.
Шунингдек, Термиз шаҳрида жойлашган “Археологоя музейи”да ҳам бўлиб, маданий меросимиз, бой ўтмиш тарихимиз ёдгорликларини томоша қилиб, керакли маълумотларни олишди.
Шу куннинг ўзида бошқарма ЖХХ ЖТСБ ППХ батальони шахсий таркиби ҳамда Термиз шаҳар 10-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчи ва ўқитувчилари билан “Маънавият” ойлиги давомида, 9 апрель соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан “Темурийлар” авлодимиз мавзусида Патрул-пост хизмати батальони маъмурий биносида давра суҳбати ўтказилиб, маданий мушоира ҳам ташкил этилди. Бунда ўқувчи ёшлар мумтоз адабиёт намуналаридан парчалар ижро этишди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати