27 Феврал 2025 йил
903
“Пайшанба профилактика куни” муносабати билан туризм объектларида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
“Пайшанба профилактика куни” муносабати билан вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан ташриф буюрувчи сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш, содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳуқуқий онгини мустаҳкамлаш борасида жамоат жойларида, савдо маиший хизмат кўрсатиш, ҳайдовчилар ва туризм намойиши объектларида тарғибот профилактик тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
Шунингдек, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида мутасадди масъулларга тегишли тушунтиришлар олиб борилмоқда.