29 Май 2025 йил
827
“Пайшанба профилактика куни” муносабати билан ҳорижий автотранспорт ҳайдовчилари ўртасида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
“Пайшанба профилактика куни” муносабати билан вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан ҳорижий давлатлар орқали транзит ва юк ташувчи автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ўртасида профилактик тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
Ўтказилаётган профилактик тарғибот тадбирлари давомида, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва белгиланган тартиб қоидаларга амал қилишлари юзасидан керакли тушунчалар бериб ўтилди.