26 Август 2023 йил 418

Озодалик ортидан ободлик сари

Республикамиз бўйлаб 2023-йил 30-июл кунидан 30-август кунига қадар "Ободонлаштириш ойлиги" деб эълон қилинган эди.

Шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таминлаш бошқармаси ходимлари томонидан ойлик доирасида хизмат биносининиг  атроф-муҳит озодалиги сақлаш йўлида сайи-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг таркибий тузилмалари ва ҳудудий  бўлинмаларининг маъмурий бинолари ва уларга тегишли бўлган ҳудудларда  доимий  тарзда  ободонлаштириш  ва  тозалик ишларини  олиб  бориш мақсадида, ҳафтанинг ҳар шанба куни умумхалқ хашар куни этиб  белгиланган, берилган топшириққа асосан тозалик ва ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик билан бошлаб  юборилди.

Ҳашар элга ярашар юртимиздаги барча ташкилот ва идораларда ташкил этилаётган бу каби ободонлаштириш ишлари туфайли дарахт ва буталарга шакл берилиб кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Албатта бу меҳнатлар замирида атроф муҳитнинг гўзал ва эгологиянинг тоза бўлишига ўз ҳиссасини қўшиши шубҳасиз.

Text to speech