13 Июн 2024 йил
828
Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ўрганилмоқда
Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат
хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини
таъминлаш гуруҳи ходимлари ҳамда Сурхондарё вилоят ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш бошқармаси мутахассислари билан ҳамкорликда вилоят ҳудудидаги
"Деҳқон бозорлари", Озиқ-овқат
маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи аҳолига хизмат кўрсатувчи савдо
шаҳобчаларида, сифатсиз озиқ-овқат, гўшт, сут ва бошқа турдаги маҳсулотларини
сотилишини олдини олиш мақсадида, профилактик тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Бунда асосий эътибор маҳсулотнинг сифати, сақланиш
шароитлари, тозалик ва санитария гигиена қоидалари талаблари доирасида амалга
оширилмоқда.