30 Июн 2020 йил 594

Ўзаро тортишув жанжал билан якунланди

Шеробод туманида 2020 йилнинг 20 июнь куни тахминан соат 11.00 лар чамасида туманнинг “Истиқбол” маҳалласида яшовчилар Қ.Ғ., Н.Х., М.Я., ва Р.М.лар туманнинг “Оқтепа” маҳалласи ҳудудидаги ер устидан тортишиши натижасида жанжаллашиб бир-бирларини қўллари билан дуч келган жойларига уришиб, Р.М. ҳамда М.Я.ларга “соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил” тан жароҳатлари етказишган. 26 июнь куни Н.Х. ва Қ.Ғ.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech