14 Июл 2020 йил 616

Ўзаро жанжал тан жароҳати билан якунланди

Музработ туманида 2020 йилнинг 18 июнь куни тахминан соат 23.00 лар чамасида, шу туманда яшовчи М.А. ўзига олдиндан таниш бўлган П.Ш. билан ўзаро жанжалашиб, уни қўли билан бош ва юз соҳаларига уриб, “соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил” тан жароҳати етказган. Натижада 11 июль куни М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech