17 Июл 2025 йил
229
Оромгоҳ болалари ўртасида йўл ҳаракати қоидаларини ўрганиш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
“Ёшлар ойлиги” доирасида, Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Термиз шаҳридаги “Амударё” болалар соғломлаштириш оромгоҳида болалар ўртасида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тарғибот тадбири давомида болаларни қизиқтирган саволларига Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан керакли маълумот ва тушунчалар бериб ўтилди.