11 Август 2022 йил 538

“Қора дори-2022” кенг қамровли профилактик тезкор тадбири давом этмоқда

Денов туманида, вилоят ИИБ Террорзм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан, “Қора дори-2022” кенг қамровли профилактик тезкор тадбирининг 2-босқичи давомида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, 1963 йилда туғилган, Денов туманида яшовчи Т.Шухратнинг (исм шарифлар ўзгартирилган) яшаш хонадони кўздан кечирилганида, 9 туп “Канабис” ўсимлигини ҳовлисида яширин равишда парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, ҳолислар иштирокида далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.Шуҳратга нисбатан Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси билан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech