15 Июн 2021 йил 503

Омборхонада парваришланаётган наша...

Олтинсой туманида 2021 йилнинг 6 май куни соат 11.30 ларда, вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан туманнинг “Хайрондара” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, шу маҳаллада яшовчи, М.Одилнинг яшаш уйи, томорқаси ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганида, яшаш уйи омборхонасидан 14 туп “наша” ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. Мазкур ҳолат юзасидан 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech