3 Ноябр 2021 йил
389
Олтинсойлик ака-укаларга жиноят иши қўзғатилди
Олтинсой туманида 2021 йил 18 октябрь куни соат 16.00 ларда, шу туманда яшовчилар, О.Шухрат ва укаси О.Рустамлар (исм шарифлар ўзгартирилган) маст ҳолда маҳалласи ҳудудида, маҳалладоши Б.Олимни ўзаро жанжал сабабли қўли билан дуч келган жойларига уришиб, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган. 18 октябрь куни О.шухрат ва О.Рустамларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “к” банди жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати