2 Январ 2022 йил
425
Олтинсойда, ўзаро жанжаллашган ака-укаларга жиноят иши қўзғатилди
Олтинсой туманида 2021 йил 15 декабр куни соат 09:00 ларда, шу туманда яшовчи, С.Сарвар (исм шарифлар ўзгартирилган) ва турмуш ўртоғи, Ж.Диёралар яшаш уйи ёнида, қўшни бўлиб яшовчи, акаси С.Сардор билан қарз масаласида жанжаллашиб қолиб, жанжал вақтида акаси С.Сардор қўлидаги тош билан келини Ж.Диёранинг бош қисмига уриб тан жароҳати етказган вақтида, С.Сарвар акаси С.Сардорни қўли билан дуч келган жойларига уриб тан жароҳати етказган. Натижада Ж.Диёра ва С.Сардорлар тан жароҳати олган. 15 декабр куни С.Сардорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми ва С.Сарварга 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати