29 Июл 2021 йил
507
Олтинсойда безорилик қилган йигитларга жиноят иши қўзғатилди
Олтинсой туманида 2021 йил 7 июнь куни соат 21.30 ларда, туманнинг “Ипоқ” маҳалласи ҳудудидаги савдо дўкон олдида, шу маҳаллада яшовчилар, Н.Музаффар ва Б.Жамолиддинлар туманнинг “Мармин” маҳалласида яшовчи, Ш.Отабек ҳамда унинг вояга етмаган ўғли, Академик лицей ўқувчиси, А.Самандарни ҳеч бир сабабсиз қўллари билан дуч келган жойларига уришиб, Ш.Отабекка “ўртача оғир тан жароҳати” ва А.Самандарга “енгил тан жароҳати” етказган. 23 июль куни Н.Музаффар ва Б.Жалолиддинларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми ”а,б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати