6 Июн 2024 йил
350
Олтинсой тумани ИИБда “Интизом ойлиги” доирасида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда
Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, шахсий
таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, келгусида
ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш
ва барвақт олдини олиш мақсадида, Олтинсой тумани Ички ишлар бўлимида Олтинсой
туман ИИБ раҳбарияти билан “Интизом ойлиги” доирасида учрашув ташкил этилди.
“Интизом ойлиги” давомида Олтинсой тумани ИИБ ходимлар учун тарихий
обидалар, кутубхоналар ва бошқа бир қатор маданий мерос обеъктларига сайёҳатлар
ташкил этилиши, турли спорт мусобақаларини ўтказиш билан биргаликда уларни
билим савиясини оширишга мақсадида билимлилар беллашувлари, турли
маънавий-маърифий учрашувлар ўтказилиши йўлга қўйилган.
Ўтказилаётган бу маънавий-маърифий тадбирлар ички ишлар органлари
ходимларини ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлишига хизмат қилади.
Шу билан бирга ходимларнинг касбий малакаларини
ошириш, қонунчилик ва хизмат интизомига риоя этиш, фуқароларнинг мурожаатларини
ўз вақтида қонуний тартибда ҳал этиш, ходимларнинг юриш туриши, формали
кийим-бош кийиши, автотранспорт воситаларининг меъёрий ҳужжатларининг
мавжудлиги ва бошқа талаблар ўрганилмоқда.